Мусулмон Номозов болалигидан футболга қизиққан ва профессионал футболчи бўлишни орзу қилган. 2019 йилда рўй берган автоҳалокат унинг ҳаётини бирдан ўзгартириб юборди. У ногиронлар аравачасига михланиб қолди. Аммо Мусулмон футболни севишдан тўхтамади, Ўзбекистон терма жамоаси ўйинларига эса мунтазам келиб туради. Йигитнинг кумири – терма жамоа сардори Элдор Шомуродов. Шомуродов терманинг сўнгги ўйинида ўз мухлисининг кичик бир орзусини рўёбга чиқарди.
Hide player controls
Hide resume playing