Myvideo

Guest

Login

Sog'inch...

Uploaded By: Myvideo
2 views
0
0 votes
0

#Мулоҳаза_эврилиш Соғинч... Сен кетган кундан бери уйимиздан қувонч, фаришталар ҳам кетиб қолгандек гўё. Болалар ҳам, адааа ойимни соғиндим қачон олиб келасиз деб эзилган юрагимни баттар эзворишди. Дунё мойчечакларин пойингга сочишни истардим аммо кетгансан... Кетаётиб кўнгил эшикларин қиялатиб ёпиб кетгансан, қандайдир умид бор қайтишингга... Биласанми ўша вақтлар, сен биргина салом деб кирган юракка бошқалар борини бериб ҳам кираолишмади. Аслида ишқ мағлубят экан, биргина табассумингга енгилганман... Рашк қилишинг бир жиҳатдан севинтирса, бир жиҳатдан нега ишонмайди деб кўнгилни хижил қилади... Соғинган оғриқлар билан, соғинилган эса табассум билан яшармиш... Сени соғиндим сен ҳам соғингин озгина, мен ҳам табассум билан яшай... Ўтмишни эслаб шундай хулосага келаман: –Бази бир қалб эгалари борки, сени ҳамма ёмон ҳислатларинг билан ҳам сева олади... Ошиқнинг кўзига машуқанинг қусури сезилмайди, билинмайди дейишадику... Сен ҳам мени шунақа севдинг ДУНЁНИНГ ЭНГ ЁМОН ОДАМИНИ... Хулоса қилииб шуни айтишим мумкинки, уйдаги жуфти халолингизни севинг, қадрланг... Меҳрни бошқа жойлардан эмас ўз уйингиздан изланг, озгина этибор қилсангиз энг катта бахт оила эканлигини англайсиз... Кўчадаги ёки ижтимоий тармоқдаги ҳеч бир аёл, ишдан уйга келган вақтингиз адам келдилар деб югуриб келадиган болаларингиз қувончига арзимайди, ёки бўлмасам аёлингизни кўзлари севгидан, муҳаббатдан, соғинчдан порлаб, салом бериб яхши келдингизми адаси дейишига арзимайди... Ҳалолингизни ҳалолликда севинг.... #Бушро 📝

Share with your friends

Link:

Embed:

Video Size:

Custom size:

x

Add to Playlist:

Favorites
My Playlist
Watch Later