Myvideo

Guest

Login

Muslims

Uploaded By: Myvideo
184 views
0
0 votes
0

Азизлар, одамлар навбат билан Аллоҳнинг энг буюк неъмати исломни (иймонни) қабул қилишмоқда ва тезда унинг аҳкомларини (намоз, рўза, закот, ҳаж) бажаришга киришмоқда, ҳатто динни эндигина қабул қилган аёллар, 1-қадамни ҳижоб ўраш билан бошламоқда. Бизчи, мусулмонмиз деб кўкрак керамиз, холис айтайлик, қайси амалимиз билан сўзимизга жавоб берамиз, билиб қўйинг, Худога шукр, Аллоҳу акбар, Маша Аллоҳ, қалбим тоза бўлса бўлди каби сўзларни айтиб қўйиш билан иш битмайди, бунга амал ҳам керак. Биз ҳеч кимни кофир демаймиз, бунга ҳаққимиз ҳам йўқ, аммо, яна билиб қўйинг мусулмонни кофирдан фарқлари бор, намози, рўзаси, эҳсони, аёлини ҳижоби, иффати, эркагини ор-номуси бор. Ислом - бу Аллоҳу акбар деб туриб бировни бошини олиш, ўлдириш эмас. Ислом тинчлик дини. Ҳижоб - бу торлик эмас, уни қадрига етган тушунади, энг чиройли аёл авратига, уят жойига эридан бошқасини назари тушмаган аёлдир, аёлини ёки бошқа бир йигитни зўравонлик билан уриб йиқитган эркакмас, эркак сабри билан эркак.

Share with your friends

Link:

Embed:

Video Size:

Custom size:

x

Add to Playlist:

Favorites
My Playlist
Watch Later