Пойтахтда “Йилнинг энг яхши ўзбек тили ўқитувчиси” республика танлови бўлиб ўтди. Унда республика бўйлаб 28 нафар ўқитувчи қатнашди. Иштирокчилар ўзбек ва она тили йўналишида беллашишди. Республика босқичида улар 2 та шартдан ўтишди: эссе ёзиш ва дарс ўтиш машғулотларидир. Она тили йўналишида биринчи ўрин наманганлик ўқитувчига насиб этди. Ғолибга I даражали диплом ва 25 млн сўм пул мукофоти берилди.
Hide player controls
Hide resume playing