Myvideo

Guest

Login

Илим ЙИН оидаларини згартиряпди | Янги Офатлар Даври

Uploaded By: Myvideo
1 view
0
0 votes
0

Бу ҳафта Мексика аҳолисининг оёғи остида ер том маънода ёрилиб кетди. Европада эса футбол бўйича Европа чемпионатининг бир нечта ўйинлари об-ҳаво аномалиялари туфайли бекор қилиниш арафасида эди. Хитой чўкишни давом этяпди. Аргентинада эса ғалати нарса юз берди – маҳаллий аҳолининг кўз ўнгида денгиз тўлқинлари музлаб қолди. АҚШ ва Атлантика минтақасида кузатувлар тарихида биринчи маротаба содир бўлган ҳодисалар қайд этилди. Ҳаво йўловчилари эса 2024 йилда икки баравар тез-тез кузатила бошлаган даҳшатли аномалияга яна дуч келишди. Сайёрамизда 26 июнь - 2 июль кунлари содир бўлган мана шу ва бошқа иқлим офатлари ҳақида батафсил маълумотлар бизнинг ҳафталик обзоримизда. Турли жароҳатларга ва ҳатто ўлимга олиб келадиган кучли турбулентлик ҳолатлари кескин ортиб бораётганини бошқа эътиборсиз қолдириб бўлмаяпди. Авиакомпаниялар энди бу муаммони эътиборсиз қолдира олмаяпдилар ва парвоз қоидаларини ўзгартириш орқали уни ҳал қилишга умид қилишяпди. Мисол учун, Korean Air авиакомпанияси 1 июлдан бошлаб самолёт қўнишидан 40 дақиқа олдин бортда хизмат кўрсатиш тўхтатилишини маълум қилди. Йўловчиларга эса бутун сафар давомида хавфсизлик камарларини тақиб ўтириш ва ўз юкларини маҳкам боғлаш тавсия этилди. Аммо бундай чора-тадбирлар фақат адаптацион чоралар бўлиб, улар ҳеч қандай кўзга кўринадиган сабабларсиз пайдо бўладиган ҳаво бўшлиқларининг асл сабабларини бартараф этмайди. Ҳаво бўшлиқларининг пайдо бўлишини олдиндан прогноз қилиб бўлмайди ва улар радарлар томонидан қайд этилмайди. Олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра, атмосферада турбулентлик чуқурларининг сони шиддат билан ортиб боради, айниқса аксарият авиалайнерлар учадиган 8 км ва ундан юқори баландликда. Шундай вақт келадики, бундай ҳудудлар шунчалар кўп бўлганидан учишнинг иложи қолмайди. Шунинг учун нафақат авиация қоидаларини ўзгартириш ва алоҳида мамлакатлар учун адаптация йўлларини излаш зарур. Келгуси йилларда бутун дунё бўйлаб офатлар кучайиб боради ва сайёра узоғи билан 12 йил ичида бутунлай йўқ бўлиб кетиши мумкин бўлади. Ҳозирги вақтда инсоният ҳали ҳам салбий сценарийни олдини олиш имконига эга. Аммо бунинг учун иқлим ўзгаришининг асл сабабларини энг кўп муҳокама қилинадиган кун тартибига айлантириш керак. Барча ўзгаришлар маълумотдан бошланади. Бу маълумотни эшитган одам уни бошқаларга қанчалар тез етказишига ҳозир том маънода ҳамма нарса боғлиқ.

Share with your friends

Link:

Embed:

Video Size:

Custom size:

x

Add to Playlist:

Favorites
My Playlist
Watch Later