Myvideo

Guest

Login

АФТАЛИК

Uploaded By: Myvideo
1 view
0
0 votes
0

ҲАФТАЛИК 1) “ХАВФСИЗ ШАҲАР” ЛОЙИҲАСИ ЧЕККА ҲУДУДЛАРДА ҲАМ АМАЛГА ОШИРИЛАДИ Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги “Хавфсиз шаҳар” лойиҳасини мамлакатнинг барча ҳудудларида амалга оширишни бошлайди. Бу ҳақда 19 сентябрь куни вазир Улан Ниязбеков маълум қилди. 18 сентябрь куни президент Садир Жапаров “Хавфсиз шаҳар” лойиҳасини амалга оширишни Рақамли ривожланиш вазирлигига ўтказиш тўғрисидаги қарорга имзо чеккан эди. 2) ГЕРМАНИЯ МАРКАЗИЙ ОСИЁДА ҚАНЧАЛИК ТАЪСИРГА ЭГА? 17 сентябрь куни Қозоғистоннинг Астана шаҳрида Марказий Осиё давлатлари ва Германия ўртасида C5 1 форматидаги иккинчи саммит бўлиб ўтди. Саммит доирасида олти давлат раҳбарлари томонидан қўшма декларация имзоланди ва қатор йирик лойиҳалар муҳокама қилинди. Шунингдек, саммитда Марказий Осиё ва Германия ўртасида бизнес, нефт-газ, минерал ресурслар соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш зарурлиги ҳақида айтиб ўтилди. 3) ИШҒОЛЧИ ЯҲУДИЙ ВУЖУДИНИНГ ЛИВАНДАГИ ҲУЖУМЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА Ливанда кетма-кет икки кун, яъни 17-18 сентябрь кунлари пейжер ва бошқа қурилмаларнинг портлаши оқибатида 37 киши ҳалок бўлди, 3500 киши жароҳатланди. Бу ҳақда Ливан соғлиқни сақлаш вазири маълум қилди. Хабарларга кўра, биринчи кунда пейжерларнинг портлаши оқибатида 12 киши ҳалок бўлган. Улар орасида бир неча ёш болалар ҳам бор. Ливаннинг БМТдаги вакилининг сўзларига кўра, қурилмалар мамлакатга келтирилишидан аввал қайта ишлаб чиқарилган. Американинг NYT ахборот агентлиги, (Исроил) учта халқаро пейжер компаниясини тузгани ва Ҳизбуллоҳга берилган қурилмаларда портловчи моддали батареялар борлиги ҳақида ёзди. Youtube kanal Azat kanal Turkiston biz AzatKG Интернет сайт: Биздин телеграм каналабыз Биздин кыргыз тилиндеги Фейсбук каналабыз Бизнинг Фэйсбук ўзбек тилида каналимиз Наш Фэйсбук канал на русском языке

Share with your friends

Link:

Embed:

Video Size:

Custom size:

x

Add to Playlist:

Favorites
My Playlist
Watch Later