Юрак ишемик касалликлари клиник кўринишлари стабил стенокардия, миокард инфаркти, миокард инфарктидан кейинги кардиосклероз аритмиялари, юрак етишмовчилиги ва тўсатдан ўлим ҳисобланади. Ўткир коронар (ишемик) синдром юрак ишемик касаллиги (ЮИК)нинг турларидан бўлиб юрак фаолиятини юрак тож артериялари тромбози билан боғлиқ кенг қамровли бузилиши билан кечадиган касалликдир. Агар тромб томир ичини қисман беркитса (окклюзия) миокард некрози ривожланмаслиги мумкин. Бу ҳолда жараён миокардни ўткинчи ишемияси ёки майда ўчоқли миокард инфаркти билан тугаши мумкин. Тромб қон томирини тўлиқ беркитса миокард деворини тўлиқ шикастлайдиган катта ўчоқли миокард инфаркти ривожланиши мумкин. Баъзи беморларда миокард ишемияси ва унинг инфаркти ривожланиши билан боғлиқ юрак қоринчаси фибрилляция-си сабабли тўсатдан ўлим ривожланади. Миокардга кислород етказилишининг ўткир ва ўрта ўткир бузилиши (камайиши) ва ўткир коронар синдром ривожланиши тромбоз, вазоконстрикция ва микроэмболия-га олиб келувчи атеросклеротик пилакчани
Hide player controls
Hide resume playing