☠️ Москвадаги қурилиш майдонларидан бирида қурилиш материаллари қурувчини босиб қолгани видеога тушиб қолди. Жабрланувчининг боши жароҳат олгани ва бир неча жойи сингани хабар қилинмоқда. Бу ҳақда 360 телеканали хабар қилган. Ҳодиса Москва шаҳрининг Леонтьев тор кўчасида рўй берган. Маълум қилинишича, девор ёнига тикланган конструкция тожикистонлик 28 ёшли П.К.ни устига қулаган. У Боткин номидаги шифохонага ётқизилган. Шифокорлар бош-чаноқ ёпиқ жароҳати, ўнг оёқ кафти синиши ва енгил жароҳатлар ташхисини қўйган. Москва шаҳар прокуратураси ушбу ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатган.
Hide player controls
Hide resume playing