“Ўн битта биродаримизни ёниб кетган уйни аҳволини кўрдингизми? Ҳар қандай шароитга чидаб ишлашга тайёрмиз, чунки оиламиз кутаяпти. Оиламиз пулга муҳтож. Меҳнатга яраша ҳақ тўласа бўлди, ҳар қандай ҳалол йўл билан топиладиган ишни қилишга тайёрмиз, ҳар қандай ишни қиламиз. Бошқа иложи йўқ“, - дейди қўқонлик муҳожир Фарҳод Умирзоқов. Фарҳод ижтимоий тармоқларда “Мусофир мардикормас“ номли битта шеъри билан танилди, обуначилари бир ой ичида эса ўн мингдан ошиб кетди. “Темиртирноқ“ тахаллусида блогерлик қилаётган йигит бунинг сабаби - муҳожирлар дардини гапираётганида, деб билади. Би-би-си ўзбек хизмати Москва вилоятида ишлаётган блогер билан бугунги кун мавзулари тўғрисида суҳбатлашди.BBC News O'zbek - BBC News O'zbek tilida, onlayn, TV va ijtimoiy tarmoqlarda
Hide player controls
Hide resume playing