Myvideo

Guest

Login

Шавкат Рамоннинг 70 йиллигига баишланган Бугун дастури. 12. 09. 20

Uploaded By: Myvideo
1 view
0
0 votes
0

Атоқли ўзбек шоири Шавкат Раҳмон туғилган куннинг 70 йиллигига бағишланган “Ўзбекистон 24“ радиоканалининг “Бугун“ дастури. 12. 09. 2020. Дастурда Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон, адабиётшунос олим Раҳмон Қўчқор, шоирнинг фарзанди Камола Раҳмонова иштирок этган. Дастур муаллифлар: Дурдона Маъдиева ва Шерзод Зуҳриддинов. Шавкат Раҳмон (асл исм-шарифи Раҳмонов Шавкат) 1950 йилнинг 12 сентябрида Ўш вилоятининг Қорасув туманига қарашли Помир маҳалласида хизматчи оиласида туғилган. 1966 йилда ўрта мактабни тугатгач, қурилишларда, вилоят босмахонаси ва газетасида ишлайди. 1973 йилда Москвадаги М. Горький номидаги Адабиёт институтини битиргач, Тошкентга келиб, Ғафур Ғулом номли адабиёт ва санъат нашриётида муҳаррир ва бўлим бошлиғи (1975-82; 1985-90), Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида масъул ходим бўлиб ишлайди (1982-84).

Share with your friends

Link:

Embed:

Video Size:

Custom size:

x

Add to Playlist:

Favorites
My Playlist
Watch Later