Shavkat Rahmon. G'amgin she'r / Шавкат Раҳмон. Ғамгин шеър Шавкат РАҲМОН 1950 йилнинг 12 сентябрида Ўшда туғилган. Ўрта мактабни тамомлаб, Москвадаги Адабиёт институтида таҳсил олган. Унинг илк шеърий тўплами «Рангин лаҳзалар» номи билан 1978 йилда эълон қилинган. Шундан кейин «Юрак қирралари», «Очиқ кунлар», «Гуллаётган тош», «Ҳулво», «Сайланма» каби шеърий мажмуалари нашр этилган. Шоир тўпламдан тўпламга ўсиб бораркан, сўзнинг бадиий имкониятларини кенгайтиришга интилди. Айни пайтда фикр ва туйғунинг ботиний ҳаракатини ифодалаш усул ва воситаларини топиш мақсадида кутилмаган мажозий образлардан, қиёслардан фойдаланди. Шунингдек, бармоқ вазнининг анъанавий ўлчамларини бузиб, ритм ва оҳангга эркин муносабатда бўлган ҳолда шеърларига самимий туйғулар ва жанговар руҳ сингдиришга ҳаракат қилди. Ш. Раҳмоннинг бетакрор испан шоири Ф. Лоркадан қилган т
Hide player controls
Hide resume playing