Халқаро форумлар саройи саҳнасида Пётр Чайковскийнинг “Рококо мавзусидаги вариациялар” ва Макс Брухнинг скрипка ва оркестр учун 1-сонли концерти янгради. Яккахон ижрочилар сифатида виолончелчи Сергей Ролдугин ва скрипкачи Павел Милюковлар Алибек Кабдурахмонов раҳбарлигидаги Ўзбекистон Миллий симфоник оркестри ҳамроҳлигида ижро этишди. Томошабинлар орасида Ўзбекистон Президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева, маданият вазири Озодбек Назарбеков ва бошқалар бор эди. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ўтган йилнинг охирида Санкт-Петербургга ташрифи чоғида Сергей Ролдугинни Ўзбекистонга таклиф қилган эди.
Hide player controls
Hide resume playing