“Катта Лангар Қуръони” номи билан аталадиган Қуръони каримнинг нусхаси дунёдаги энг қадимий ва нодир қўлёзма асарларидан ҳисобланади. Қўлёзма тахминан 190-200 варақ атрофида бўлган, шу вақтгача 98 варағи етиб келган. Бугунги кунда Ўзбекистонда Катта Лангар Қуръони қўлёзмасининг 17 та саҳифаси мавжуд. Мусҳаф VIII асрда битилган деб ҳисобланади, унинг чарм муқоваси XIV асрга тегишли. Мутахассислар дастлаб ушбу китоб кийик терисига ёзилган деб ҳисоблашган. Реставрация жараёнида эса бу бузоқ териси бўлиб чиққан. Шу ва бошқа қизиқарли маълумотлар Sputnik видеосида.
Hide player controls
Hide resume playing