Ҳодиса «Бунёдкор» стадионида 15 март куни бўлиб ўтган AFC ярим финал ўйиндан сўнг содир бўлди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган кадрларда бола майдонга югуриб чиққани, стюардлар унинг ортидан қувиб, лекин Акбарни ушлай олмаганини кўриш мумкин. Боланинг кутилмаганда майдонда пайдо бўлиши томошабинлар эътиборини дарҳол ўзига тортди. Болакай стюардни эпчиллик билан четлаб ўтиб, ўзининг 14-рақамли кумири Аббосбек Файзуллаевни қучоқлаб олди.
Hide player controls
Hide resume playing