Покистон Исломий Республикасида илк ЛГБТ мадраса очилди. Пойтахт Исломободдаги бу диний даргоҳда, асосан, трансгендер ёки учинчи жинсли инсонлар Қуръон ва Ислом динидан сабоқ оладилар. Покистон парламенти учинчи жинсли инсонларни қонунан тан олган. Аммо кўп оилалар ЛГБТ, яъни гей ёки трансгендер боласидан юз ўгириб, уларни кўчага ҳайдайди. Айни инсонларни биров ишга олмайди, шу боис улар тиланчилик, раққосалик ва ҳатто фоҳишалик қилиб пул топишади. Покистон ҳукумати нега уларнинг мадраса очишига рухсат берди? Бундан мақсад нима? BBC News O'zbek янгиликлар каналига хуш келибсиз! #bbcuzbek Ўзбекистон, Марказий Осиё ва дунё бўйлаб юзлаб мухбирларимиздан келадиган видео янгиликлар ҳар куни мана шу каналда. Нафақат янгиликлар, балки қизиқарли воқеалар, санъат, мусиқа, маданият ва тарих ҳақида бетакрор видео фильмлар учун ҳам каналимизга аъзо бўлинг - Вебсаҳифамиз - Facebook: :
Hide player controls
Hide resume playing