10 сентябрь куни Ўзбекистон артистлари Москвадаги Большой театрнинг тарихий саҳнасида “Лазги – қалб ва муҳаббат рақси” балетини намойиш этишади. Ҳозир артистлар бўлажак сафарга тайёргарлик кўрмоқда. Уларнинг кўпчилиги учун Катта театр саҳнасида чиқиш болалик орзуси эди. Sputnik мухбири тайёргарлик жараёнларига ташриф буюриб, артистлар билан суҳбатлашди. Артистлар ўз тажрибалари билан ўртоқлашишди ва бўлажак саёҳатнинг асосий мақсади ҳақида сўзлаб беришди.
Hide player controls
Hide resume playing