Myvideo

Guest

Login

7 ФEВРАЛЬ ШОМДАН МEЪРОЖ КEЧАСИ КИРАДИ. НИМА ИЛИШ КEРАК Меърож ва исро кечаси Me'roj va isro

Uploaded By: Myvideo
1 view
0
0 votes
0

- MUSLIMA SOLIHA - Савол: Меърож кечасини қандай ўтказиш керак? Жавоб: Меърож кечасини ибодат билан, кундузини эса рўза тутиб ўтказиш керак. Имом Ғазолий келтирган ҳадиси шарифларда “Меърож кечасида яхши амал қилганлар учун юз йиллик мукофот бор” ва “Ражабнинг 27чи куни рўза тутган одамга 60 йиллик рўза савоби берилади” деб марҳамат қилинди. Ёлғиз жума куни рўза тутмоқ баъзи олимлар наздида макруҳдир. Шанба куни рўза тутиш эса, бутун олимлар наздида макруҳ бўлгани учун ушбу муборак кун жумага тўғри келганида рўзани пайшанба ёки шанба куни билан бирга тутиш яхшироқ бўлади. Шанба кунига тўғри келса, жума ва шанба ёки шанба ва якшанба кунлари кетма-кет тутиш лозим. Бу кеча қазо намозлар ўқиш, Қуръони карим тиловат қилиш, дуо-илтижо, тавба-тазарру қилиш, садақа бериш, мусулмонларни хурсанд қилиш, шулардан ҳосил бўлган савобларни вафот этганларга ҳадя қилиш керак. Ҳамма вақт тўғри имон соҳиби бўлишга, фарзларни бажариб, ҳаромлардан сақланишга, тавба қилиб, фарз қарзларини ўташга ғайрат қилиш керак! Буларни бажариш эса, илм орқали амалга ошади. Илмлар ичида энг қийматлиси илмиҳол (фиқҳ) масалаларидир. Ҳадиси шарифда “Кечаси бир оз вақт илм билан машғул бўлиш, бутун кеча тонггача ибодат қилишдан ҳам қийматлироқдир” деб марҳамат қилинган. (Абу Нуайм) Меърож ақл поёнига етиб, имоннинг бошланадиган жойидир Ҳикмат аҳли зотлар айтадики: Бир иш қанча кўп қийинчиликлар билан амалга ошса, шунчалик узун умрли бўлади. Пайғамбар жанобимиз “Энг кўп ташвишни мен тортдим” деб марҳамат қилдилар. Шундай экан, ҳақ бўлган дини ҳам қиёматгача боради. Одам алайҳиссалом қуп-қуруқ дунёга келди. Юз йилларча ташвиш чекди. Сўнгра Пайғамбар жанобимизнинг ҳурмати учун дуо этди. “ Раббана заламна анфусана ” дуосини доим ўқиди. Сўнгра икки фарзандидан бири кофир бўлди ва мусулмон бўлганини ўлдирди. Бир ота учун қанчалик қийин! Нуҳ алайҳиссалом 950 йил уринди. Ишонмадилар, азият етказдилар. Калтаклашарди, ҳар сафарида ўлди деб ташлаб кетишарди. Жаброил алайҳиссалом келиб, яраларини боғлар, қайтадан таблиғга бошларди. Сўнгра Аллоҳу таоло унга кема қур деган амрни берди. Иброҳим алайҳиссалом Аллоҳу таолонинг халили бўлгани ҳолда оловга отдилар. Ўғлини қурбонлик қилиш амри берилди. Мусо алайҳиссалом ҳам кўп азият чекди. Туғилган йили Фиръавн бутун туғилган ўғил болаларни ўлдиртирди. Кўп йиллар чўпонлик қилди. Қайтаётганида аёли ҳомиладор, атрофи зимистон, чорасиз... Бир нур кўринди, шу нурга қараб юрди. У ерда Аллоҳу таоло билан сўзлашди. Бу меърож эмас эди, меърож ёлғиз Пайғамбар жанобимизга берилди. Юсуф алайҳиссалом қудуққа, зиндонга ташланди. Закария алайҳиссалом дарахтнинг ичида дарахт билан бирга аррада кесилди. Исо алайҳиссалом бир неча кишини ишонтириш учун қанча азоблар чекди. Уни ўлдирмоқчи бўлдилар. Буларнинг бари Пайғамбарлар эди. Нима учун бунчалар азоб чекдилар? Ла илоҳа иллаллоҳ деганлари учун... Пайғамбар жанобимиз “Мен тортган азобни ҳеч бир пайғамбар тортмади ” деб марҳамат қилдилар. Ҳазрати Абу Бакр ҳам қанча қийналди, неча марта калтакладилар. Ҳаммадан аввал имон этди, молини ва жонини фидо этди. Ҳар бир кишининг савоблари йиғилиб, ҳазрати Абу Бакрга, сўнгра яна тўпланиб, Пайғамбар жанобимизга берилмоқда. Ҳам бутун коинот Унинг ҳурматига яратилган, ҳам ҳар кимнинг савоблари Унга берилмоқда. Ҳазрати Умар намоз, ҳазрати Усмон Қуръони карим ўқиётганида шаҳид этилди. Ҳазрати Алининг тортган азоблари, ҳазрати Ҳусайннинг бошига келганлар... Натижада Пайғамбар жанобимизнинг меросхўрлари ҳам жуда қийналдилар. Нима учун? Ла илоҳа иллаллоҳ, Мухаммадун Расулуллоҳ деганлари учун. Имон Аллоҳу таолонинг қулларига эҳсон этган, махсус неъматидир. Имони бўлганлар севинчдан ўйинга тушса ҳам оз... Ҳар бир муборак кеча қийматлидир, лекин Меърож кечасининг алоҳида бир хусусияти бор. У ҳам, изтироб билан севинчнинг бир жойга жамланган кеча бўлишидир. Пайғамбаримиз бир ой Тоифда исломиятни таблиғ қилдилар, лекин ҳеч ким имонга келмади. Аксига олиб масхара қилишди, болаларга тош бериб, оттиришди. Расулуллоҳ ғамгин ва хорғин бир вазиятда у ерни тарк этдилар. Аллоҳу таоло Жаброил алайҳиссаломга “Ҳабибим шундай ҳолда ҳам, менга ёлвормоқда. Кўп ғам-ташвиш тортди. Унга фақат мен тасалли бера оламан. Бор Ҳабибимни олдимга олиб кел” деб буюрди. Аввал Масжиди Ақсога келдилар, у ерда бутун пайғамбарларга имом бўлдилар. Сўнгра самоларга чиқарилдилар. Аллоҳу таолони билинмайдиган, тушунилмайдиган бир ҳолатда кўрдилар. “Ё Рабби, умматим учун ҳам шу давлатни истайман” дедилар. Шунда беш вақт намоз бизга Меърож сифатида ато қилинди. Меърожда не-не ҳикматлар бор. Намоз ўқимаган кимса булардан маҳрум. Меърожнинг давоми бўлмиш намоз сингари 1400 йилдан бери давом этаётган иккинчи бир ҳодиса йўқ. Меърож бу – ақл поёнига етиб, имон бошланадиган жой. Меърож намоздир. Аллоҳу таоло намоз каби улуғ неъматни инсонларга эҳсон қилди. Намоз Аллоҳга бўлган муҳаббатни оширади, дуоларнинг қабул бўлишига ҳам сабабдир. Намоз бўлса, ҳаёт бор. Намоз бўлмаса, инсон ҳеч бир ишга ярамайди. Намоздан маҳрум бўлган банда, барча нарсадан маҳрумдир.

Share with your friends

Link:

Embed:

Video Size:

Custom size:

x

Add to Playlist:

Favorites
My Playlist
Watch Later