«Қирол Кубоги». Исроил Мадримов олтин, Элнур Абдураимов кумуш медални қўлга киритди. Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида бўлиб ўтган бокс бўйича «Қирол Кубоги» мусобақаси якунига етди. 7 нафар боксчи билан иштирок этган ҳамюртларимизнинг тўрт нафари — Ҳасанбой Дўсматов, Элнур Абдураимов, Шаҳрам Ғиёсов ва Исроил Мадримов финалга қадар етиб келишганди. Элнур Абдураимов финал баҳсида таиландлик мезбон боксчи Вуттичай Масукка қарши рингга кўтарилди ва имкониятни бой бериб қўйди. 75кг.гача вазнда рингга кўтарилган Исроил Мадримов кубалик Ослей Иглесиас Эстрадани мағлубиятга учратиб олтин медални қўлга киритди.
Hide player controls
Hide resume playing