Тошкентдаги Амалий Санъат музейи биноси дид, ҳашам ва уйғунлик рамзи десак хато бўлмайди. Унинг бетакрор ташқи ва ички кўриниши, ундаги шарқона нақшларнинг ғарб ва рус архитектураси билан уйғунлашуви ҳалигача инсонни ҳайратда қолдиради. Рус дипломати Половцев ушбу бинони 1896 йилда сотиб олади ва қайта қурилиши бошлайди. Бунинг учун Тошкент, Хоразм, Риштон, Хўжанд ва Бухородан келган 60 дан ортиқ энг яхши усталар таклиф этилади. Бинонинг кириш қисмини безаш ишлари 8 йил давом этган. Хона деворлари эса 200 дан ортиқ ноёб нақшлар билан безатилган. Бугун бу ерда Ўзбекистон амалий санъатининг энг етук намуналари сақланмоқда. Тошкентнинг энг гўзал музейлардан бирининг тарихи Sputnik видеолавҳасида.
Hide player controls
Hide resume playing