Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (АКТ) жорий йилда фуқаролар Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП - ) орқали кўпроқ қайси хизматдан фойдаланишганини маълум қилди, деб хабар қилди Sputnik мухбири. ⠀ “Ҳозирда “Рақамли Ўзбекистон-2030“ дастури ёрдамида 400 дан ортиқ ахборот тизимлари ишга туширилди. Органлардан турли маълумотлар сўраш камайган. Сўнгги 2 йил давомида 70 хилдан ортиқ маълумотномалар сўраш тизими қисқарди”, - деди “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш департаменти бошлиғи Дилшод Мирзаев АОКАдаги матбуот анжуманида. ⠀ нинг мобиль иловасида 2022 йилда 50 турдаги янги электрон давлат хизматлари жорий қилиниб, улар сони 160 тага етказилди. ⠀ Шулардан 22 тасидан рўйхатдан ўтмасдан туриб, 92 тасидан эса бепул фойдаланиш мумкин бўлди. ⠀ 2022 йил давомида электрон давлат хизматларидан онлайн фойдаланишортидан аҳолининг 36 млрд.дан ортиқ маблағлари тежалишига эришилган. ⠀ ЯИДХП фойдаланувчилари сони 2022 йилда кескин ортиб, 4 миллионга етган (2022 йил бошида – 1,1 млн эди).
Hide player controls
Hide resume playing