Бугун, 17 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Сингапурга давлат ташрифи доирасида олий даражадаги тадбирлар – ушбу мамлакат Президенти Ҳалима Яқуб ва Бош вазири Ли Сянь Лун билан музокаралар бўлиб ўтди. Ўзбекистон-Сингапур саммитидан аввал Сингапур Президентининг “Истана” саройида давлатимиз раҳбарини расмий кутиб олиш маросими бўлди. Сарой олдидаги майдонда олий мартабали меҳмон шарафига Фахрий қоровул саф тортди. Ҳарбий оркестр икки давлат мадҳияларини ижро этди. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Сингапур Президенти Ҳалима Яқуб Фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутладилар. Сўнг Ўзбекистон Республикаси Президенти шарафига Сингапурнинг миллий рамзи бўлган орхидея гулининг янги навига ном бериш маросими бўлиб ўтди. Бундай тадбирлар анъанавий равишда ушбу мамлакатнинг олий мартабали меҳмонлари ва таниқли арбобларга юксак ҳурмат ва э&
Hide player controls
Hide resume playing