“Ўзбекистон жаҳон бозорига уран хом ашёсини етказиб беради. Лекин нега биз уни ўзимизда қайта ишламаймиз? Президент олдимизга ўзимизда чиқаётган ҳар қандай хом-ашёни қайта ишлаб ишлаб, ундан юқори қўшилган қийматга эга бўлсан маҳсулот ишлаб чиқариш вазифасини қўйди,”- деди “Ўзатом” агентлиги директори маслаҳатчиси Қосим Тўхтахунов, Sputnik матбуот марказида бўлиб ўтган суҳбатда. Мутахассис шунингдек Ўзбекистонда СССРда биринчи ядровий реакторлардан бири қурилганини ва бугунги кунда унинг ёрдамида ишлаб чиқарилаётган радиофармацевтика маҳсулотлари жаҳон бозорида машҳур эканини ҳам айтиб ўтди. Батафсил видеолдавҳамизда томоша қилинг.
Hide player controls
Hide resume playing