Azon .uz таҳририятидан ЗўрТВ телеканалига раддия Бугун Azon .uz тасарруфига ЗўрТВ телеканалида эфирга узатилган мана бу кўрсатувдан видеолавҳа етиб келди. Аллоҳ таолонинг амри, пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг суннатлари ила собит бўлган, мусулмонлар минг тўртюз йилдан бери амал қилиб келаётган никоҳ аҳкомларининг устидан мана бундай ҳолатда калака қилиниши на қонун, на инсоф, на мантиқ ва на соғлом ақлга сиғадиган бир ҳодисадир. Ундан ҳам ачинарлиси, Ўзбекистонда кенг оммага намойиш этиладиган ЗўрТВ телеканали бундай лавҳани эфирга узатиб маънавий саводсизлик намунасини кўрсатгани бизни ташвишга солади. Azon .uz таҳририяти бундай ҳолатни Ислом ва мусулмонлар номига ҳақорат деб билади ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан кўрсатув меҳмони, кўрсатув ташкилотчилари ҳамда уни эфирга узатишга ижозат берган бадиий кенгашнинг хатти-ҳаракатларига Ўзбекистон қонунчилиги асосида ҳуқуқий баҳо берилишини сўрайди. Шу ўринда Дин ишлари бўйича қўмитага мурожаат қилишни ҳам ўз бурчимиз деб ҳисоблаймиз. Қўмита
Hide player controls
Hide resume playing