Бугун Ўзбекистонда Совет даврида 20 йилдан ортиқ вақт давомида республикага раҳбарлик қилган атоқли давлат арбоби Шароф Рашидов таваллудининг 106 йиллиги нишонланмоқда. Кўпчилик Шароф Рашидов маданият арбоби ҳам бўлганини билмайди: у кўплаб шеърлар, романлар, мақолалар, ҳикоялар ёзган. Рашидов асарларида халқ ҳамжиҳатлиги, яқинларга ҳурмат, меҳнатсеварлик, ёруғ келажакка интилиш ғоялари мужассамлашган. Sputnik Шароф Рашидов бир пайтлар севимли Ватанига бағишлаб ёзган шеърларидан бирини эътиборингизга ҳавола қилади.
Hide player controls
Hide resume playing