ЛА ИЛАҲА ИЛЛОЛЛОҲ КАЛИМАСИНИ АЙТИБ АЛЛОҲНИ ЁЛҒИЗ ДЕБ ГУВОҲЛИК БЕРИБ, МЕН РОББИМ БАРЧА НАРСАДАН ОЛИЙ ЗОТ ДЕГАН, АЛЛОҲНИ ЯККА ИЛОҲ ДЕБ САЖДА ҚИЛУВЧИЛАР БИРИНЧИ ЎРГАНИШИ КЕРАК БЎЛГАН ИЛМ ҲАҚИДА...! (1-ҚИСМ) Солиҳ ибн Фавзон ибн Абдуллоҳ ал-Фавзон Араб тилидан Муҳаммад Исмоил таржимаси Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм Муқаддима Оламлар Рабби Аллоҳга ҳамду санолар, пайғамбаримизга ва у зотнинг аҳли ва асҳобига салавоту саломлар бўлсин. Бу китоб тавҳид мавзусида бўлиб, уни мухтасар шаклда ва иборалари енгил бўлишига ҳаракат қилдим. Уни буюк алломалар, хусусан шайхулислом Ибн Таймия, аллома Ибнул Қоййим, Муҳаммад ибн Тамимий ва унинг шогирдлари бўлмиш муборак даъват имомлари китобларидан иқтибос қилдим. Шубҳасиз, исломий ақида илми энг асосий илм бўлиб, амаллар дуруст, Аллоҳ ҳузурида мақбул ва ўз эгаларига фойдали бўлиши учун бу илмни ўрганиш, ўргатиш ва амал қилишга қаттиқ аҳамият бериш керак. Хусусан, бугунгидек динсизлик, тасаввуф ва таркидунёчилик, мозорларга сиғиниш, пайғамбаримиз суннатларига зид бўлган бидъ
Hide player controls
Hide resume playing