Myvideo

Guest

Login

Muhabbat...

Uploaded By: Myvideo
5 views
0
0 votes
0

#Мулоҳаза_эврилиш Шарқдан кучсиз қуёш нурлари порлаб, тун бўйи ёққан ёмғирдан қолган бир тўда оппоқ булутни куйдириб қип–қизил рангга киритиб қўйди. Кўча тўла одам–ҳамма қаёққадир шошмоқда, кимдир ўқишга кимдир ишга. Машиналар кўплигидан тирбандлик вужудга келган, давомли сигналлар эшитилади. Аллоҳ бизга яна бир кун берди, яна бир имкон хатоларни тўғриламоқ гуноҳларни ювмоқ учун, фақат ўзига ибодат этмоқ учун. Тонгни нақадар гўзаллигини, қушларнинг чуғур-чуғури қанчалик ёқимли эканини бомдодга турганлар билади ! Бугунги кунни файзли жума тонгини гўзаллигини қаранг абадий муҳаббатим, қалби гўзалим қалбим баҳори гулу–райхоним, жуфту–ҳалолим ! Қўлингизни беринг кўнглим ёришсин... Сўзланг ...! Дилим қувончга тўлсин... Бугун жумага боришни сизга сочли холвалар келтиришни ва бундан севинишингизни ўйлаб лабларимда табассум пайдо бўлади беихтиёр !!! Ислом тарихида, исломга хизмат қилган олимларни тарбиялаган оналар кўп бўлган, сиз ҳам ўшаларни қаторида бўласиз Ин Ша Аллоҳ... Дуоларида яшаганим, у келмагунча жаннатга кирмайман денг фаришталарга, зора биз осий ҳам сиз сабаб сизнинг севгингиз сабаб жаннат аҳлидан бўлсак, ишонаман сиз не сўрасангиз яратган эгам рад этишдан ҳаё қилади !!! Жуманинг хайри баракаси сизга бўлсин, Аллоҳ таоло дилингиздаги тилингизга чиқмай қолган дуолариз ижобатини, ҳар нарсани энг яхши энг хайрлисини сизга берсин, яна икки дунё саодатини !!! Дуоларимда севдим жаннат гули райҳоним, болаларим онаси сизни... #Бушро 📝

Share with your friends

Link:

Embed:

Video Size:

Custom size:

x

Add to Playlist:

Favorites
My Playlist
Watch Later