Myvideo

Guest

Login

Жиззахда озон федерал университети филиали очилди - видео

Uploaded By: Myvideo
11 views
0
0 votes
0

Жиззах шаҳрида Қозон федерал университетининг (ҚФУ) Жиззах филиалининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Маросимда Татаристон раҳбари Рустам Минниханов, Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Солиев ва Ўзбекистон олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов иштирок этишди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири. ⠀ Маълум қилинишича, бу ҚФУнинг хорижда очилган биринчи филиали бўлади. ⠀ Рустам Минниханов бу филиалнинг очилиши Ўзбекистон ва Татаристон ўртасидаги муносабатларни янада мустаҳкамлашини таъкидлади. ⠀ “Филиал айнан Ўзбекистонда очилаётгани размий маънога эга: Татаристон ва Ўзбекистонни сўнгги йилларда барқарор мустаҳкамланаётган кўп йиллик сермаҳсул анъаналар боғлаб туради. Халқларимизни ўхшаш тил, маданият, урф-одатлар, ягона дин бирлаштириб турибди”, - деди Татаристон раҳбари. ⠀ Шунингдек, олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов филиал Ўзбекистон ва Россия таълим тизимларининг муваффақиятли интеграцияси натижаси бўлганини қайд этди. ⠀ Янги филиалда ўқиш жараёни 31 октябрь куни бошланади. 300 нафар талаба биринчи курсда, 59 нафар талаба эса иккинчи курсда ўқишни бошлайди. ⠀ Талабдан келиб чиқиб мутахассислар тайёрланадиган йўналишлар рўйхати шакллантирилган. Хусусан, машинасозлик, геология, иқтисодиёт, менежмент, лингвистика, журналистика, ахборот тизимлари ва технологиялари, дастурий инжиниринг йўналишида мутахассислар тайёрланади. ⠀ Қайд этиш жоизки, ҳозир Қозон федерал университетида 10 минг хорижлик талаба таҳсил олади, шулардан 25 фоизи Ўзбекистондан. ⠀ Ўз навбатида, Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Солиев филиални ташкил этишни қўллаб-қувватлагани учун Миннихановга миннатдорчилик билдирди. ⠀ “Янги филиал (ҚФУ филиали – таҳр.) пухта илмга эга бўладиган юқори малакали кадрларни тайёрлаш мақсадида ўз эшикларини очмоқда. ҚФУдунёдаги энг яхши олийгоҳлардан бири саналади”, - деди Солиев.

Share with your friends

Link:

Embed:

Video Size:

Custom size:

x

Add to Playlist:

Favorites
My Playlist
Watch Later