Киев шаҳри паркларида аёлларни зўрлаб ўлдирганликда айбланаётган шахс қўлга олинди. Ўзбекистон фуқароси экани айтилаётган 41 ёшли айбланувчи йил бошидан буён 11 маротаба аёлларга ҳужум қилиб, 10 тасини ўлдиришда иқрор бўлгани хабар қилинди. Киев милицияси умрбод қамоқ жазосига маҳкум этилиши мумкинлиги айтилаётган ўзбекистонлик муқаддам Ўзбекистон ва Россияда судланганини аниқлади. Киев милицияси ўзбекистонликнинг ўнта қотилликка алоқаси борлигини иддао қилмоқда Украинанинг Киев шаҳри Ички ишлар бошқармаси пойтахтда бир қанча қотилликларга алоқадор маньякни ҳибс этганини хабар қилмоқда. Бу ҳақда 15 апрель куни ўтказилган брифингда сўзлаб берган Киев шаҳар милиция бошлиғи генерал-майор Александр Терешчук Ўзбекистон фуқароси экани аниқланган бу шахс Россия Федерацияси ҳудудида 5та қотиллик, Ўзбекистонда 3та қотиллик ва Украинада 2 одамни ўлдириш ва биттасига оғир жароҳат етказиб, талон-тарож қилганликда айбланмоқда.
Hide player controls
Hide resume playing